25.01.2022 йил, соат 11.00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараккиёт” ДУК хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01 рақамли илмий кенгашда, Шерқулова Наргиза Рустамбековнанинг 02.00.07 – "Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси" ихтисослиги бўйича, «Табиий ипак толасини технологик ва структура хоссаларини яхшилаш учун полимер композиция таркибини ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологияси» мавзусидаги техника фанларидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг ҳимояси ўтказилади.