15.12.2021 йил, соат 14.00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараккиёт” ДУК хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01 рақамли илмий кенгашда: 02.00.07 - "Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси" хамда 05.02.01 – "Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси" ихтисосликлари бўйича, Улмасов Тулкун Усмановичнинг «Полимeрлар ва органоминeрал тўлдирувчиларини аралаштириш ҳамда машинасозлик учун кўп функцияли композицион материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишнинг назарий ва амалий асослари» мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг ҳимояси ўтказилади.